“Траст лизинг” МЧЖ “Трастбанк” ХАБнинг шўба лизинг компанияси бўлиб, 2011 йилдан буён ўз фаолиятини ривожлантириб келмоқда. Ўзбекистон Лизинг Ассоциациясининг фаол аъзоси бўлган компания дастлабки кунларданоқ ўз сегментидаги энг йирик лизинг компаниялари қаторидан жой олди. Ҳозирги вақтда Trast Leasing компаниясининг асосий вазифаси кенг кўламли самарали лизинг операцияларини таклиф этиш орқали бизнесни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш ҳисобланади.