Home \ Лизинг \ Ўзбекистонда лизинг афзалликлари

Ўзбекистонда лизинг афзалликлари

Солиқ ва божхона имтиёзлари:

  • Беш йил давомида, Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани лизинг объектининг қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, аммо солиқ солинадиган базанинг 30% идан ошмайдиган миқдорида, камайтириш (2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони).
  • Лизингга олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуна бўйича божхона божи ва ҚҚСда озод этилиши. (Давлат Божхона Қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 01-02/8-44-сонли Қарори).
  • Лизинг муддати тугаши билан автотранспорт воситаси лизинг олувчи номига расмийлаштирилаётган пайтда Республика йўл жамғармасига йиғим ундирилмайди (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 325-модда).

 

Бизнесни кенгайтириш ва сифатини ошириш имкониятлари:

  • Айланма сармояни бошқа йўналишларга сарфламаган ҳолда юқори сифатли техника ва асбоб-ускуналарни танлаш;
  • Бизнесни кенгайтриши ва бунинг натижасида фойдалиликни ошириш;
  • Жадаллаштирилган амортизация ҳисоблаш усулини қўллаш имконияти;
  • Лизинг олувчиларнинг лизингга олинган активларни эгалик қилиши билан боғлиқ бўлган хавф-хатарни қисқартириш;
  • Лизинг берувчининг алоқалари, тажрибаси ва битимни қўшимча равишда таҳлил қилиниши ҳисобига сотиб олинаётган активларнинг сифати, ишончлилиги ва ўта юқорилиги, шунингдек мол етказиб берувчиларнинг ишончсизлиги билан боғлиқ хавф-хатарларни камайтириш
Hamkorlar: